Ссылки доступа

Бишкекдаги Ҳукумат уйи ёнида фермерлар митинг ўтказмоқда


27 июнь куни Чуй вилоятининг Новопокровка қишлоғида фермерлар суғориш суви етишмаслигини эълон қилиб, ҳукумат уйи биноси ёнида норозилик акциясига чиқишди.

Акциянинг 10 нафардан ортиқ иштирокчиси суғориш ўз вақтида таъминланмаса, ҳосил паст бўлиб, меҳнатлари зое кетишини таъкидлади.

“Агар ҳозир экинлар суғорилмаса, эртага бунга эҳтиёж қолмайди. Ҳосил кам бўлади, юз фоиз ўрнига 30 ёки 20 фоиз оламиз, демак, оиламизни боқолмай қоламиз. Барча меҳнатимиз бесамар кетади”, - дейди намойишчилардан бири Сапар Тасмаев.

Шу куни Сув хўжалиги хизмати раҳбари Алмазбек Қидикеев фермерлар билан учрашиш учун келди. Унинг қайд этишича, Қирғизистонда суғориш суви тақчиллиги 17 июндан бошланган ва бу дарёларда сув сатҳининг пасайиши билан боғлиқ.

“Кечки пайт айрим ҳудудларга сув оқимини камайтириб, бошқа тақчил ҳудудларга ажратиш орқали масалани ҳал қиламиз. Бошқа йўли йўқ. Тупроқнинг намлиги масаласи ҳам бор. Ўтган йили ёмғир кам ёғди, лекин бу йил жуда кўп. 17 июнга қадар тупроқ яхши намлангани боис ҳеч қандай муаммо йўқ эди, шу боис намликни шу даражада ушлаб туришимиз керак”, — деди Қидикеев.

2021 йил Қирғизистон ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари учун жуда иссиқ ва қуруқ бўлди. Кўплаб фермерлар ҳосилидан айрилган, қўшни Қозоғистонда озуқа ва сув етишмаслиги туфайли чорва моллари нобуд бўлган.

2021 йилнинг баҳор-ёз ойларида Бишкек ва Чуй вилоятида фермерлар бир неча бор суғориш тизимини ўрнатиш талаби билан митингларга чиқишган. Тадбиркорлар ҳосил етишмаслигидан шикоят қилиб, нархлар ошишидан огоҳлантирди.

XS
SM
MD
LG