Ссылки доступа

Қирғизистонда хусусий тиббиёт муассасалари фаолияти текширилмоқда


Соғлиқни сақлаш вазирлигида тузилган ишчи комиссия хусусий тиббиёт муассасаларини текширишга киришди. Бу ҳақда Озодлик агентлигига Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Эдил Байсалов маълум қилди.

“Гепатит, ҳатто ОИВ билан касалланиш ҳолатлари мавжуд. Бу асосан стоматология ва косметология клиникаларида учрайди. Ушбу фаолият турлари асосан бизнес сифатида қабул қилинади, уларнинг фаолиятини ҳеч ким текширмайди”, - дейди Байсалов.

18 июнь куни 41 ёшли аёл хусусий клиникада липосакция операциясидан сўнг Миллий госпиталда вафот этди. Қариндошларининг айтишича, операциядан кейин у комага тушиб қолган.

Жорий йилнинг май ойида Соғлиқни сақлаш вазирлиги комиссияси томонидан республика бўйича 370 та хусусий клиника ва идоралар текширилгани, текшириш натижаларига кўра 111 та ёпилиш далолатномаси тузилгани маълум қилинган эди.

Хусусий тиббиёт муассасаларининг лицензиялаш талабларига мувофиқлигини текшириш комиссияси жорий йилнинг апрель ойида ташкил этилган эди.

XS
SM
MD
LG