Ссылки доступа

Қирғизистон ва Тожикистон топографик гуруҳлари чегарага оид яна бир протокол имзолади


Душанбе шаҳрида қирғиз-тожик чегараси бўйича музокаралар якунланди.

Озодлик радиосининг қирғиз хизмати Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизматига таяниб хабар беришича, 21—26 июнь кунлари Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича икки мамлакат ҳукумат делегацияларининг топографик ишчи гуруҳлари йиғилиши бўлиб ўтди.

Вазирлар маҳкамасидаги учрашув тафсилотлари ошкор этилмади, бироқ у “дўстлик ва ўзаро тушуниш руҳида ўтгани” қайд этилди. Томонлар ишчи гуруҳларнинг навбатдаги йиғилишини Қирғизистон Республикаси ҳудудида ўтказишга келишиб олдилар.

Жорий йилнинг февраль ойида Қирғизистон ва Тожикистон топографик ишчи гуруҳларининг қирғиз-тожик чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ўтказган учрашувлари якунлари бўйича 2021 йил 1 майдан бошлаб 81 километрдан ортиқ умумий чегаралар белгилаб қўйилгани хабар қилинган эди.

16 апрель куни Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров 664 километр чегара ҳудуди келишилганини эълон қилган бўлса, 17 апрель куни бу маълумотни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ҳам такрорлаган эди.

Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги чегара узунлиги 970 километрга етади, шундан 519 километри аниқланган, қолганлари эса аниқланмаган. Қирғизистоннинг Боткен вилояти ва Тожикистоннинг Сўғд вилояти ўртасидаги участкалар мунозаралилигича қолмоқда, бу ерда қишлоқлар, ҳатто баъзан икки республика аҳолисининг уйлари ҳам яқин жойда жойлашгани чегара чизиғини аниқлашни қийинлаштиради. Ушбу ноаниқлик туфайли қўшни давлатлар аҳолиси ва чегарачилар ўртасида сув, қуруқлик ва алоқа воситаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун тез-тез тўқнашувлар содир бўлади. Шу билан бирга, кўпинча қурол-яроғ қўлланилади, бу эса одамларнинг қурбон бўлишига олиб келади.

XS
SM
MD
LG