Ссылки доступа

Суд Октябрь воқеалари бўйича Атамбаев бошчилигидаги гумонланувчиларни оқлади


Бишкекнинг Первомайский туман суди 28 июнь куни 2020 йил октябрь ойида юз берган тартибсизликлар бўйича ҳукм чиқарди.

Қирғизистон Республикасининг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев бошчилигидаги барча гумонланувчилар, таъкидланганидек, “ўз ҳаракатларида жиноят таркиби йўқлиги сабабли” оқланган.

Аввалроқ давлат айблови Алмазбек Атамбаевни Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-моддаси (“Оммавий тартибсизликлар”)да назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топиб, 12 йилга озодликдан маҳрум этишни сўраган эди. Худди шу моддага кўра, ишда яна икки айбланувчи – собиқ президент маслаҳатчиси Фарид Ниёзов ва унинг қўриқчиси Қанат Сағимбоевни прокурор 7 йилга озодликдан маҳрум қилишни сўраган.

Собиқ давлат раҳбари бугунги йиғилишда жараённи «цирк» деб атади ва “сўнгги сўзни озодликка чиққач айтишини” айтиб, тингловларда иштирок этишдан бош тортди.

Социал-демократлар партияси етакчиси Темирлан Султонбеков, ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Курсан Асанов ва «Турон» партияси етакчиси Жениш Молдокматовга айблов 9 йиллик қамоқ жазосини сўраган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил октябрь воқеалари бўйича жами 7 киши: собиқ президент Алмазбек Атамбаев, унинг маслаҳатчиси Фарид Ниёзов ва тансоқчиси Канат Сағимбаев, Социал-демократлар партияси етакчиси Темирлан Султонбеков, Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Курсан Асанов , шунингдек, «Туран» партияси етакчиси Жениш Молдокматов ва сиёсатчи Омурбек Бабановнинг иши алоҳида процессга ажратилган.

28 июнь куни Бишкекнинг Первомайский туман суди Қирғизистон Республикасининг собиқ президенти Алмазбек Атамбоев ва собиқ давлат раҳбари маслаҳатчиси Фарид Ниёзовни уй қамоғидан озод қилиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Бундай қарор судья томонидан 2020 йил октябрь ойида юз берган тартибсизликлар бўйича барча судланувчиларнинг оқланиши муносабати билан қабул қилинган. Улар орасида фақат Алмазбек Атамбоев ва Фарид Ниёзов ҳибсда, қолганлари эса уй қамоғида. Булар собиқ президент Қанат Сағимбоевнинг қўриқчиси, Социал-демократлар партияси етакчиси Темирлан Султонбеков, Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Курсан Асанов ва «Турон» партияси етакчиси Жениш Молдокматов. Бу ишда сиёсатчи Омурбек Бабанов ҳам иштирок этган, бироқ унга оид эпизодлар алоҳида процессга ажратилган.

Суд ажримига кўра, ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг ушбу иш бўйича судланувчиларга нисбатан уй қамоғига олиш тўғрисидаги қарорлар бекор қилиниши керак. Аммо ҳукм қонуний кучга кирадими ёки давлат айблови апелляция шикояти берадими, ҳозирча аниқ эмас.

XS
SM
MD
LG