Ссылки доступа

Тожикистонлик журналист Далери Эмомалининг рафиқасига тергов изоляторидаги эри билан учрашишга рухсат берилди


Қамоққа олинган таниқли блогер ва журналист Далери Эмомалининг қариндошлари билан учрашишга рухсат берилди.

Блогер 15 июнь куни пойтахтнинг Шоҳмансур тумани прокуратураси томонидан ноқонуний тадбиркорлик, жиноят ҳақида атайлаб ёлғон маълумот бериш ва Тожикистонда тақиқланган ташкилотларни қўллаб-қувватлашда айбланиб ҳибсга олинган эди.

Далери Эмомали яқинларининг Озодлик радиосига айтишича, 25 июнь, шанба куни блогернинг рафиқаси у билан Душанбедаги тергов изоляторида учрашган. Учрашув 10-15 дақиқа давом этди. Қариндошлари фақат Далернинг аҳволи яхши эканини хабар қилишди.

Айни пайтда терговчилар ҳибсга олинган яна бир блогер, Далери Эмомалининг ҳисоботлари ҳаммуаллифи Абдулло Гурбатийнинг қариндошлари билан учрашишига ҳали рухсат бермаган. У милицияга нисбатан зўравонлик қўллаганликда айбланмоқда. Шу билан бирга, Абдулло Гурбати барча айбловларни қатъиян рад этди.

Икки журналист ҳибсга олинганидан икки ҳафта ўтган бўлса ҳам, расмийлар бу ҳақда расмий баёнот бергани йўқ.

YouTubeда лавхалар тайёрлаган Далери Эмомали ва Абдулло Гурбатининг ҳибсга олиниши мамлакат ичида ва хорижда норозиликларга сабаб бўлди. Бир қанча инсон ҳуқуқлари ташкилотлари расмийларни икки блогерга қўйилган айбловларни олиб ташлашга ва уларни озод қилишга чақирди. Расмийлар бу баёнотларга жавоб бермади.

XS
SM
MD
LG