Ссылки доступа

Қашағонда газни қайта ишлаш заводи қураётган компания давлатга топширилади


Қашағонда газни қайта ишлаш заводини қураётган GPC Investment компанияси республика мулкига ўтказилади, дея хабар бермоқда Қозоғистон ҳукумати.

"Tau Bereke Group" МЧЖнинг “GPC Investment” МЧЖ устав капиталидаги 100 фоиз улушини хайрия шартномаси бўйича республика мулкига ўтказиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин”, — дейилади қарорда.

GPC Investment компанияси “Қашағон конидан олинадиган хомашё асосида қуввати 1,15 миллиард куб метр газни қайта ишлаш заводини қуриш” лойиҳасининг оператори ҳисобланади.

Завод қурилишини 2021 йил охиригача якунлаш режалаштирилган эди. Хусусий инвестор лойиҳани давом эттиришдан бош тортгани сабабли GPC Investment ҚазақГаз миллий компанияси балансига ўтказилади.

“Бу ички бозорни аҳоли учун ҳамёнбоп нархларда товар ва суюлтирилган газ билан таъминлаш, шунингдек, завод қуриш лойиҳасини ўз вақтида амалга ошириш имконини беради”, — дея тушунтирди ҳукумат.

14 июнь куни Энергетика вазирлиги ҳукумат қарори лойиҳасини тақдим этди, унда GPC Investmentни давлат балансига ўтказиш режаларига ишора қилади. Корхона давлат маблағлари ҳисобидан қуриб битказилиши режалаштирилган.

КазТАГ нашри хабарига кўра, Қашағон конида газни қайта ишлаш заводи қурилишига «КазТрансГаз» миллий компанияси раҳбари Қайрат Шарипбаев ёрдам берган. Шарипбоев норасмий равишда Қозоғистон собиқ президентининг тўнғич қизи Дариға Назарбоеванинг турмуш ўртоғи саналади.

Petrocouncil саноат нашри хабарига кўра, Шарипбоев “NCOC компаниясидан қўшма газ етказиб бериш бўйича келишув, шунингдек, Қозоғистон Тараққиёт банкидан (ҚТБ) газни қайта ишлаш заводи қуриш учун кредит олган”.

Нашр шунингдек, собиқ президент Назарбоевнинг куёви ҚазақГаз раҳбари лавозимидан кетганидан сўнг, экспертлар фикрича, ҚТБ тақдири сўроқ остида қолганини ёзади.

Январь ойидаги қонли воқеалардан кейин собиқ президент Нурсултон Назарбоевнинг одамлари ҳисобланган бир қатор юқори лавозимли амалдорлар юқори лавозимларидан айрилди. Назарбоевнинг икки куёви миллий компанияларда етакчилик лавозимларини тарк этди.

XS
SM
MD
LG