Ссылки доступа

Қирғизистонда август ойидан бошлаб давлат ва бюджет хизматчиларнинг маошлари оширилади


Бу ҳақда 29 июнь куни Жогорку Кенеш йиғилишида Вазирлар Маҳкамаси раиси Оқилбек Жапаров маълум қилди. Бироқ, у аниқ рақамлар ва ҳисоб-китобларни келтирмади.

Тахминан бир ой олдин Вазирлар Маҳкамаси раҳбари октябрь ойида мамлакатда пенсияларни ошириш режалаштирилаётгани ҳақида хабар берган эди. Бунгача 1 апрелдан Қирғизистонда ўқитувчилар, шифокорлар ва маданият ходимларининг маошлари оширилган эди.

Вазирлар Маҳкамаси таъкидлаганидек, бу давлат хизматчиларининг маошларидаги “энг катта” ўсишдир. 2022 йилнинг 9 ойи давомида 309 мингга яқин ижтимоий соҳа ходимларининг иш ҳақини ошириш учун 26 миллиард сом ажратилгани маълум қилинди.

1 июндан эса Қирғизистон Республикасида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларининг айрим тоифалари учун имтиёзлар оширилди. Бундан ташқари, давлат томонидан 2002 йил 17-18 март кунлари, 2010 йил апрель ва июнь воқеаларида, шунингдек, ўтган йилнинг апрель ойи охирида Боткен вилоятидаги чегарадаги можароларда жабрланган ёки яқинларини йўқотганларга тўланадиган тўловлар оширилди.

Бир йил аввал Қирғизистон Республикасида 28 мингга яқин давлат ва бюджет хизматчи борлиги маълум қилинган эди.

XS
SM
MD
LG