Ссылки доступа

Ҳарбий амалиётлар чоғида “махсус чора-тадбирлар” тўғрисидаги қонун лойиҳаси Россия Давлат Думасига тақдим этилди


Россия ҳукумати Давлат Думасига Россиядан ташқарида “аксилтеррор ва бошқа операциялар” учун “махсус иқтисодий чоралар” тўғрисидаги қонун лойиҳасини тақдим этди. Ҳужжат парламент қуйи палатаси маълумотлар базасида эълон қилинди.

Ижроия ҳокимияти операциялар даврида, шу жумладан сафарбарлик қувватларини вақтинча қайта ишга тушириш ва алоҳида ишлаб чиқаришларда "белгиланган иш вақтидан ташқари" меҳнат шароитларини ўрнатиш учун махсус ваколатлар олишни хоҳлайди.

Шу билан бирга, корхоналарга маҳсулот етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш бўйича давлат шартномаларини тузишдан бош тортиш тақиқланади.

Шунингдек, “махсус чора-тадбирлар” қаторида давлат захирасининг моддий бойликларини бронь қилишдан чиқариш ва тадбирлар ўтказиш ҳам қайд этилган.

Тушунтириш хатида айтилишича, қонун лойиҳаси қурол-яроғ ва ҳарбий техникани, хусусан, “Донецк Халқ Республикаси, Луганск Халқ Республикаси ва Украина ҳудудларида махсус ҳарбий операция ўтказилаётганда” таъмирлашга бўлган эҳтиёжнинг ортиши муносабати билан киритилган.

Фото ва видео материаллардан ҳарбий йўқотишлар тўғрисида маълумот йиғувчи Орикс таҳлилий лойиҳасига кўра, Россия уруш давомида 4462 та техникани йўқотган.

XS
SM
MD
LG