Ссылки доступа

Қирғизистон Хитойнинг Эксимбанкига қарийб 112 миллион доллар тўлайди


Қирғизистоннинг Хитой экспорт-импорт банки олдидаги давлат ташқи қарзи 1 миллиард 794 миллион 120 минг доллар ёки 147 миллиард 304 миллион 940 минг сомни ташкил этади.

Бу ҳақда Молия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилда 111 миллион 730 минг доллар тўлаш режалаштирилган. Молия вазирлиги маълумотларига кўра, Эксимбанкга қарз тўловларининг ўсиши 2025 йилда бошланади ва 2027 йилда энг юқори чўққига етади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Вазирлар Маҳкамаси раиси Оқилбек Жапаров Жогорку Кенеш йиғилишида “қарз тўланмаган тақдирда Хитой Экспорт-импорт банки стратегик объектларни ўтказувчи бошқарув компаниясини жорий этишини” маълум қилганди.

Молия вазирлиги маълумотларига кўра, Қирғизистоннинг давлат қарзи 2022 йил 28 февраль ҳолатига кўра 5 миллиард 119,15 миллион долларни ташкил қилган. Шундан ички қарз 817,31 миллион долларни ташкил этган бўлса, ташқи қарз 4 миллиард 301,84 миллион долларга етди.

XS
SM
MD
LG