Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) Ахборот департаменти маълумотларига кўра, Россия Федерацияси ҳудудида «майда» маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган қирғизистонликларнинг Россияга киришига қўйилган чекловлар олиб ташланди. Департаментнинг таъкидлашича, бу “Россия томони билан 2022 йил май ойида бўлиб ўтган олий даражадаги музокаралар якунлари бўйича олиб борилган ишлар” натижасида содир бўлган.
Шу билан бирга, Қирғизистоннинг 35 мингга яқин фуқароси Россияга кириши тақиқланган шахслар рўйхатида қолмоқда, дея қўшимча қилди ТИВ. Улар орасида Россия судлари қарорлари асосида Россиядан чиқариб юборилганлар ҳам бор.
Май ойи охирида Қирғизистоннинг 82 мингга яқин фуқароси Россиянинг “қора рўйхати”да эканлиги маълум қилинган эди. Аммо экспертларнинг таъкидлашича, Россия Федерацияси ҳудудига кириши тақиқланган қирғизистонликлар сони давлат органлари маълумотларида кўрсатилганидан анча кўп.
Март ойида Россия Федерациясининг Қирғизистон фуқаролари учун 2022 йилда навбатдаги “миграция амнистияси”ни ўтказиш имкониятини кўриб чиқиш чақириғи билан Талант Мамитов Федерация Кенгаши раисига мурожаат қилди.
Охирги расмий маълумотларга кўра, Қирғизистоннинг 1 миллион 118 минг фуқароси хорижий давлатларда меҳнат қилади, улардан бир миллиони Россияда.