Ссылки доступа

Тожикистон Бош прокуратураси Маноранинг ўлими бўйича дастлабки хулосаларни эълон қилди


Манораи Абдуфаттох

Тожикистон Бош прокуратураси Файзободлик 25 ёшли Манора Абдуфаттохнинг ўлими бўйича дастлабки тергов унинг ўз жонига қасд қилганини кўрсатганини маълум қилди.

2 июль куни Бош прокуратура бу дастлабки хулосага қарамай, ёш аёлнинг ўлими юзасидан тергов давом этаётгани ҳақида расмий баёнот берди.

Хабарда қайд этилишича, 22 июнь куни уч фарзанднинг онаси Файзобод шаҳрида ижарада турган хонадонларидан бирида “қариндошларининг шафқатсиз муносабати туфайли ошхона пичоғи билан ўзини бўйнига ва қорнига санчган” ва натижада оғир қон кетган.

Прокуратура маълумотларига кўра, қон кетаётган ва ҳушидан кетаётган Манорани холаси аниқлаган, у аёлнинг опаси ва укасини чақириб, уларнинг ёрдами билан уни касалхонага олиб кетган, бироқ “биринчи тиббий ёрдам кўрсатилганига қарамай, Манора кучли қон кетиши туфайли вафот этган”.

Маноранинг отаси Абдуфаттоҳ Мисоқов қизи ўзига 26 марта пичоқ билан жароҳат етказа олмаганини таъкидламоқда. Шунингдек, Бош прокуратура “кўплаб тергов ҳаракатлари ва турли суд-тиббий экспертизалари натижасида Абдуалимзоданинг ўлимига унинг бўйнидаги ва қорнидаги учта чуқур жароҳатдан қон оқиши сабаб бўлгани аниқлангани” ҳақида хабар беради.

Манора Абдуфаттоҳнинг уч нафар кичкина фарзанди суд қарори билан эрининг оиласига ўтказилди. Фожиали воқеа вақтида Маноранинг эри Россияда ишлаб юрган. Марҳумнинг эрининг оиласи журналистлар билан мулоқот қилишдан бош тортмоқда.

XS
SM
MD
LG