Ссылки доступа

Шавкат Мирзиёев Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди


Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев президент Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқотда Қорақалпоғистонда «барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш бўйича кўрилган қатъий чора-тадбирларни қўллаб-қувватлади».

4 июль куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Қайд этилишича, Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Суҳбат аввалида Қозоғистон президенти давлат раҳбари томонидан Қорақалпоғистонда қонунга зид хатти-ҳаракатларга чек қўйиш, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш бўйича кўрилган қатъий чора-тадбирларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлади.

Олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш, шу жумладан, саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт, логистика, маҳсулотларни ўзаро етказиб бериш соҳаларида кооперация лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Марказий Осиё давлат раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувига тайёргарлик кўриш нуқтаи назаридан кўп томонлама ва минтақавий ҳамкорлик юзасидан ҳам фикр алмашилди. Бишкек шаҳрида ўтган Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон ҳукумат делегацияларининг Қамбарота ГЭС-1 қурилиши лойиҳаси бўйича уч томонлама музокараларининг натижалари қайд этилди.

XS
SM
MD
LG