Ссылки доступа

Чавушўғли Туркия расмий Тошкентнинг Қорақалпоғистонда хавфсизликни таъминлашга оид ҳаракатларини қатъий дастаклашини билдирди


Туркия Ўзбекистон томонидан Қорақалпоғистон Республикасида тинчлик, хавфсизлик ва жамоат осойишталигини таъминлаш, ушбу ҳудуднинг барқарор ривожланишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилган қатъий чора-тадбирларни қўллаб-қувватлайди.

Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли 4 июль куни ўзбекистонлик ҳамкасби Владимир Норов билан телефон орқали мулоқот чоғида билдирган.

Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати маълумотига кўра, мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Туркия ўртасида олий даражадаги учрашувларда эришилган келишувларни ўз вақтида ва тўлақонли амалга ошириш муҳимлиги қайд этилган.

Ўзбекистон ва Туркия бош дипломатлари икки ва кўп томонлама шаклдаги режалаштирилган тадбирларнининг ташкилий ва мазмуний жиҳатларини кўриб чиққанлар. Шу жумладан, мулоқот пайтида Тошкент шаҳрида ўтказилиши кутилаётган ташқи сиёсат, иқтисодиёт ва транспорт масалалари учун масъул идоралар раҳбарлари даражасидаги “Ўзбекистон – Озарбайжон – Туркия” уч томонлама учрашувига тайёргарлик жараёни муҳокама қилинган.

XS
SM
MD
LG