"Ҳозирда барча ресторанлар фаолиятини тиклаш ва қайта очиш бўйича бир қатор чоралар кўрилди", дейилади компания баёнотида.
Қозоғистонда McDonald’s маҳсулотларини сотиб олишнинг иложи йўқлиги ҳақидаги хабарлар 5 июль куни эрталаб пайдо бўлди.
Қозоғистондаги McDonald’s франшизаси Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг қизи Дариға Назарбоеванинг собиқ қайнонаси, тадбиркор Қайрат Боранбоевга тегишли.
Боранбоев Форбес маҳаллий нашри талқинига кўра Қозоғистондаги энг нуфузли бизнесменлар бешлигига киради.
Қайрат Бўранбоевнинг яна бир компанияси, Россия оммавий ахборот воситаларига кўра, Минтақавий овқатланиш тармоғи, McDonald’s тармоғини Свердловск, Оренбург, Челябинск, Қўрғон, Тюмен ва Киров вилоятларида бошқаради.
Қозоғистондаги McDonald’s ресторанлар тармоғи 2016 йилда 6 та шаҳрида очилган.