Ссылки доступа

Афғонистондан Ўзбекистонга реактив снаряд отилди


5 июль куни соат 16:20 ларда Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрига Афғонистон ҳудудидан 5 та снаряд учиб келган. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

“Снарядлар тушганда портлашлар содир бўлмаган, бунинг натижасида инсон қурбонлари ва вайронагарчиликлар кузатилмаган”, дейилади расмий хабарда.

Қайд этилишича, Термиз шаҳри Мажнунтол маҳалласида жойлашган тўртта хусусий уйга озроқ зарар етган. Бешинчи снаряд эса футбол майдонига қулаган. Снарядлар сапёр бўлинмаси томонидан зарарсизлантирилган.

ТИВга кўра, айни вақтда Ўзбекистоннинг ваколатли органлари Афғонистон томони билан ҳодиса сабабларини аниқлаштириш бўйича чора-тадбир кўрмоқда.

Айни пайтда ҳодиса ортидан Ўзбекистон Қуролли кучларига қарашли қирувчи учоқлар ҳавога кўтарилгани ҳақида хабарар тарқалмоқда. Бу ва шунингдек, тармоқларда снаряддан зарар кўрган хонадонлардан бири экани айтилган видеога ҳозирча расмий изоҳ берилгани йўқ.

Бу Афғонистондан томонидан Ўзбекистондаги тинч аҳолига тегишли объект снарядлардан нишонга олинган биринчи ҳолат.

XS
SM
MD
LG