Ссылки доступа

Донецк ВХБ раҳбари аҳолини эвакуация қилишга чақирди


Донецк вилояти ҳарбий бошқармаси бошлиғи Павел Кириленко россиялик қўшинларнинг шиддатли жанглари ва ўққа тутилиши фонида 350 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилаётган минтақа аҳолисини уйларини тарк этишга ва эвакуация қилишга чақирди.

Бу ҳудуднинг бир қисми ҳамон Украина назорати остида.

Кириленконинг сўзларига кўра, бу армияга сешанба куни эрталаб Словянскдан 10 километр узоқликда бўлган рус армиясининг ҳужуми фонида самарали ҳимоя қилиш имконини беради.

“Бутун мамлакат тақдирини Донецк вилояти ҳал қилади. Одамлар камайиши билан биз душманимизга кўпроқ эътибор қаратиб, асосий вазифаларимизни бажара оламиз”, — деди Донецк ВХБ раҳбари.

БМТ маълумотларига кўра, Россия ҳарбийларининг Украинага ҳужуми бошланганидан буён 7 миллиондан ортиқ украиналик мамлакат ичкарисида кўчиб кетган, 5 миллионга яқин одам эса мамлакат ташқарисида бошпана топган.

Украина президенти Владимир Зеленский сешанба куни кечқурун бутун мамлакат бўйлаб ҳаво ҳужуми сиреналари янгради, аммо сўнгги ҳафталарда кўплаб ҳудудларда сукунат кузатилганини айтди.

Айни пайтда Россия армияси диққатини Украина шарқига қаратган. Донецк вилояти раҳбарининг таъкидлашича, минтақада мамлакат учун кўплаб муҳим инфратузилмалар жойлашгани боис, ҳозирда Россиянинг асосий нишони Донецк вилоятининг Киев қўл остидаги икки асосий шаҳарлари Краматорск ва Словянскдир.

"Биз тенденцияни кўрмоқдамиз, душман тартибсиз ўт очади ва бу ҳужумлар фақат ишчи кучини, биринчи навбатда, маҳаллий аҳолини йўқ қилиш учун қўрқитиш характерига эга, бунинг ҳарбий объектларга ҳеч қандай алоқаси йўқ", деди Кириленко.

Якшанба куни Россия армияси Луганск вилоятининг бутун ҳудудини эгаллаб олганини, сўнгра Донецк вилоятини бомбардимон қилишни кучайтирганини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG