Ссылки доступа

Душанбе-Хороғ йўлидаги янги туннель табиий офатлардан ҳимоя қилади (видео)


Душанбе-Хороғ автомобиль йўлининг хавфли ва табиий офатларга мойил бўлган қисмида 356 метр узунликдаги туннель қуриб битказилмоқда. Йўлнинг ушбу қисми Дарваз вилоятида жойлашган.

Йўл қурувчи Вадуд Қурбонов шу йил июнь ойи охирида Озоди радиосига берган интервьюсида “Ширқовод туннели қурилиши ўтган йили бошланган, объект жорий йил охиригача фойдаланишга топширилиши”ни айтди.

Ширговаддан ўтувчи йўл 1961 йилда қурилган. Бу ердан Дарвоз вилояти марказигача – 23 километр. Ҳар йили ёзда Панж дарёсида сув сатҳи кўтарилиб, йўлнинг бу қисмини сув босади ва бу ерда ҳаракатланиш қийинлашади.

2017 йилнинг 8-9 июль кунлари кучли ёғингарчилик ва сел оқибатида дарё қирғоқларидан чиқиб, Дарвоз туманининг Хостав ва Ширговад қишлоқлари ҳудудидаги Душанбе-Хороғ йўлининг бир километрлик қисмини сув босган. Маҳаллий аҳоли хавфли тоғ йўлларидан ўтишга мажбур бўлди.

XS
SM
MD
LG