Ссылки доступа

Қозоғистон Жаҳон банкининг шўба корхонасидан 340 миллион евродан ортиқ қарз олишга қарор қилди


Қозоғистон Жаҳон банкининг асосий кредит ташкилоти бўлмиш Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкидан (ХТТБ) салкам 346 миллион евро қарз олишга қарор қилди, дея хабар бермоқда КазТАГ.

Қозоғистон Республикаси ва Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида илова қилинган кредит битими (хусусий сектор етакчилигидаги ривожланиш сиёсатини молиялаштириш ва иқтисодиётни янада барқарор тиклаш учун кредит) лойиҳаси маъқуллансин”, — дейилади Қозоғистон президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев фармонида. Фармон аллақачон кучга кирган.

Шартномада айтилишича, банк қарз олувчига 345,7 миллион (евро) миқдорида пул беришга рози, чунки бундай сумма вақти-вақти билан валюта конвертация қилиниши керак. Бир марталик кредит тўлови кредит суммасининг чорак фоизини (0,25 фоиз) ташкил этади. Кредит мажбурияти учун комиссия тўланмаган кредит қолдиғининг йиллик чорак фоизини (0,25 фоиз) ташкил этади.

Ҳужжатга кўра, Қозоғистон томонидан дастур доирасида амалга оширилган чора-тадбирлар орасида “янада фаол хусусий сектор ва ҳисобдор давлат сектори томонидан бошқариладиган” рақобатбардошроқ иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш ва “янада барқарор иқтисодий ўтиш учун замин яратиш” киради.

Қозоғистон 2033 йилнинг 15 апрелига қадар барча қарзни тўлаши керак.

2020 йилда Қозоғистон COVID-19 пандемиясига қарши курашиш учун халқаро молия институтларидан икки миллиард доллардан ортиқ маблағ олди. Бу маблағнинг асосий қисми Осиё тараққиёт банкидан олинган.

2022 йил 1 январь ҳолатига кўра, Қозоғистоннинг ташқи қарзи ўтган йилга нисбатан бироз ўсган ҳолда (ярим миллиард долларга) 165,1 миллиард долларни ташкил этди. Йил давомида бу кўрсаткич 0,3 фоизга ошди.

Қозоғистон молиячилар ассоциацияси маълумотларига кўра, 2021 йилда қисқа муддатли ва давлат қарзининг ўсиши фонида олтин-валюта захиралари ва Миллий жамғарма активларининг сезиларли даражада қисқариши ташқи қарз барқарорлиги кўрсаткичларининг ёмонлашишига олиб келди.

XS
SM
MD
LG