Ссылки доступа

Апрель-май ойларида Қирғизистондан Россияга пул ўтказмалари ҳажми қарийб 2-2,5 баробарга ошди (жадвал)


Апрель-май ойларида Қирғизистондан Россияга пул ўтказмалари ҳажми 2022 йилнинг ўтган ойларига нисбатан қарийб 2-2,5 баробарга ошди.

Бундай маълумотлар Қирғизистон Республикаси Миллий банкининг тегишли халқаро тизимлар орқали жисмоний шахслар томонидан амалга оширилган пул ўтказмалари ҳажми тўғрисидаги ҳисоботида келтирилган.

Молиявий регулятор маълумотларига кўра, агар биринчи чоракда Қирғизистондан ҳар ойда тахминан 35-41,5 миллион доллар олиб чиқилган бўлса, апрелда деярли 80 миллион доллар, май ойида эса 85,5 миллион доллар ўтказилган.

Шу билан бирга, ушбу маблағларнинг катта улуши (90% дан ортиғи) Россияга ўтказмаларни ташкил қилади. Миллий банк тақдим этган жадвалдан кўриниб турибдики, агар январь-март ойларида ушбу мамлакатга ойига 40 миллион доллардан кўп бўлмаган маблағ жўнатилган бўлса, апрель ойида бу маблағ 73,3 миллион долларга ошган, май ойида эса 80 миллион доллардан ортиқни ташкил қилган.

Қирғизистон Республикасидан чет элга капитал чиқиши (Қирғизистон Республикаси Миллий банки маълумотлари, 2022 йил июль), миллион доллар
МамлакатЯнварьФевральМартАпрельМай
Россия33,139,533,673,380,1
Қозоғистон0,30,50,50,80,6
Бошқа11,11,25,54,8
Жами:34,441,135,479,785,5

Шу билан бирга, халқаро тизимлар орқали Қирғизистонга маблағ оқими ҳам сезиларли даражада ошгани ва бу ерда Россия ҳам етакчилик қилаётгани эътиборга молик.

Хусусан, апрель ва май ойларида у ердан мос равишда 242,3 миллион доллар ва 245,6 миллион доллар тушган бўлиб, шу ойларда Қирғизистон Республикасига жами 255,2 миллион ва 257,2 миллион доллар жўнатилган. 2022 йилнинг аввалги ойларида мамлакатга пул оқими 188 миллион доллардан ошмаган.

Эслатиб ўтамиз, июнь ойи охирида молиявий регулятор Қирғизистон Республикаси валюта бозорида “нақд АҚШ долларининг айрим тақчиллиги”ни тан олган ва буни “айрим жисмоний ва юридик шахслар томонидан спекулятив операцияларни амалга ошириш” билан изоҳлаган эди. Кейинчалик Миллий банкнинг тушунтиришича, шу сабабли тижорат банклари мижозлардан касса ва банкоматларда долларни нақд қилганда комиссия ундира бошлаган, бу эса баъзан ечиб олинган сумманинг 5 фоизига етади.

Спекуляторларга қарши курашиш мақсадида Қирғизистон Республикаси Миллий банки пул ўтказмаларига вақтинчалик чекловлар киритди. Улар фақат жўнатувчи давлат валютасида ёки сомда чиқарилади. Масалан, Россиядан доллар ёки еврода юборилган пул ўтказмасини фақат рубль ёки сомда олиш мумкин, Қозоғистондан ўтказма фақат тенге ёки сомда амалга оширилади.

XS
SM
MD
LG