Ссылки доступа

Қозоғистон Ҳиндистон, Эрон ва Хитой фуқаролари учун икки ҳафталик визасиз режимни жорий қилди


8 июлдан бошлаб Ҳиндистон, Эрон ва Хитой фуқаролари Қозоғистонга чегарани кесиб ўтган пайтдан бошлаб 14 календарь кунгача визасиз киришлари ва бўлишлари мумкин бўлади.

Ҳиндистон ва Хитой учун илгари мавжуд бўлган 72 соатлик визасиз транзит режими ўз кучини тўхтатди.

Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миграция хизмати қўмитаси визасиз режимда Қозоғистонда бўлишнинг умумий муддати ҳар 180 кунлик муддат ичида 42 календарь кунидан ошмаслиги кераклигини таъкидлайди. Ушбу шартни бузиш хорижлик шахсни қуйидаги шаклда маъмурий жавобгарликка олиб келади:

  • 10 дан 25 МҲК(Минимал ҳисобланган кўрсаткичлар) гача жарима;
  • 15 суткагача қамоққа олиш;
  • Қозоғистон Республикасидан чиқариб юбориш;
  • Қозоғистон Республикасига киришни 5 йилга тақиқлаш (суд қарори билан).
  • 14 кунлик визасиз муддат чет эл фуқароларига ишлаш ҳуқуқини бермайди.

Июнь ойида Маданият ва спорт вазири ўринбосари Ержан Еркинбоев Қозоғистон визасиз давлатлар рўйхатини 100 тага етказишини маълум қилганди.

“Бу йил биз 500 мингдан 1 миллионгача хорижий сайёҳни қабул қилишни кутмоқдамиз. Чегаралар ёпилди ва пандемия билан боғлиқ чекловлар жорий этилди. Бугундан бошлаб барча чекловлар олиб ташланди. 74 давлат учун визасиз режим қайтарилди. Биз бу рўйхатни 100 тага етказишни режалаштирганмиз. Кечадан бошлаб том маънода электрон визалар беришни қайта бошладик”, деди Ержан Еркинбаев.

2002 йилда Қозоғистон ички туризм бўйича рекорд кўрсаткичга - 6,9 миллион сайёҳга эришди, аммо кириш туризми ҳали Ковиддан олдинги даврга қайтмади.

XS
SM
MD
LG