Ссылки доступа

Новак Жокович “Катта дубулға” турнирларида ғалаба қозониш бўйича рекорд ўрнатди


Жокович Australian Open мусобақасида 82, «Ролан Гаррос»да 85 ва US Open мусобақасида 81 марта ғалабага эришган.

Сербиялик спортчи Новак Жокович “Катта дубулға” туркумидаги ҳар бир турнирда камида 80тадан ғалаба қозонган биринчи теннисчига айланди.

Жокович янги рекордни Уимблдон турнирининг биринчи турида жанубий кореялик Квон Сун Вуни енгиб, 80-ғалабасига эришганидан сўнг қайд этди. Учрашув 6:3, 3:6, 6:3, 6:4 ҳисобида якунланди.

У эришилган натижа билан тўхтаб қолмаслигини айтди.

«Энди 100таликка етамиз», - деди Жокович.

Новак Жокович Уимблдон турнирида олти марта ғалаба қозонган ва турнирнинг амалдаги чемпиони ҳисобланади.

Спортчи шунингдек, Australian Open мусобақасида 82, «Ролан Гаррос»да 85 ва US Open мусобақасида 81 марта ғалабага эришган.

Уимблдон 27 июндан 10 июлгача давом этади – у “Катта дубулға” турнирининг учинчи мусобақаси ҳисобланади. 29 августдан 11 сентябргача бўлиб ўтадиган US Open турнири туркумнинг якуний мусобақаси бўлади.

XS
SM
MD
LG