Ссылки доступа

Туркманистон президенти 26 вазирни ишдан бўшатди


Президент Туркменистана Сердар Бердымухамедов
Президент Туркменистана Сердар Бердымухамедов

Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов ҳукумат таркибини ўзгартириб, 26 дан ортиқ вазирни ишдан бўшатди ва алмаштирди.

Ишчиларни қисқартириш 8 июль куни Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган йиғилишида расмийлар мамлакат иқтисодий ўсиш суръатлари ҳақида ҳисобот берганидан сўнг амалга оширилди.

Президент қарори билан ишдан бўшатилганлар орасида Бош вазирнинг таълим, фан, соғлиқни сақлаш, спорт, ёшлар ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича ўринбосари Сапардурди Тойлиев ҳамда Бош вазирнинг иқтисодиёт, банк ва халқаро молия ташкилотлари масалалари бўйича ўринбосари Муҳамметгули Муҳаммедов ҳам бор.

Туркманистон Фанлар академиясининг президенти бўлган Сапардурди Тойлевнинг ишдан бўшатилиши сабабларига аниқлик киритилмаган. Расмий нашр унинг бошқа ишга ўтаётгани ҳақида хабар берган, бироқ янги лавозимга аниқлик киритилмаган.

Мухамметгули Муҳаммедов 25 март куни, Сердар Бердимуҳаммедов президент сифатида қасамёд қилганидан бир неча кун ўтиб Бош вазир ўринбосари лавозимига тайинланган эди. Бу лавозимга тайинлангунга қадар амалдор мамлакатнинг иқтисодий, банк ва халқаро молия институтларини бошқарган.

Жумладан, ярим йиллик йиғилишда қабул қилинган қатор қарорлар натижасида камида 26 нафар ҳукумат вазири ишдан бўшатилди ёки бошқа жойларга ўтказилди. Бу президент Сердар Бердимуҳаммедов лавозимга келганидан бери энг катта кадрлар алмашинуви.

Президент Туркманистоннинг Австрия, Япония, Бельгия, Франция, Туркия, Озарбайжон, Украина ва Жанубий Кореядаги элчиларини ҳам янгилади.

Сердар Бердимуҳамедов 19 март куни инаугурация қилинганидан бери вазирлар маҳкамаси ва Хавфсизлик кенгашида асосий ўзгаришларни амалга оширди.

XS
SM
MD
LG