Қайд этилишича, Корея томони билан келишув меморандумига асосан 92 нафар қирғизистонлик қонуний ишга жойлаштирилган. Ҳозирда Кореяда Қирғизистон Республикасининг 2 мингга яқин фуқароси меҳнат қилмоқда, сўнгги 15 йил ичида Меҳнат вазирлиги томонидан ушбу мамлакатда 5 мингдан ортиқ қирғизистонлик иш билан таъминланган.
Базарбаевнинг таъкидлашича, департамент Япония, Буюк Британия билан ҳам шундай шартномалар тузган, Германия билан ҳам шартнома имзоланиши кутилмоқда.
Сўнгги расмий маълумотларга кўра, Қирғизистоннинг 1 миллион 118 минг фуқароси хорижий давлатларда меҳнат қилмоқда. Қирғизистон Республикасини 2026 йилгача ривожлантириш дастурига кўра, яқин 5 йил ичида расмийлар мамлакатдаги ишсизликни 5,8 фоиздан 5 фоизгача камайтириш ниятида. Буни эса биринчи навбатда миграция орқали амалга ошириш режалаштирилган.
Яқинда Қирғизистон Республикаси Ижтимоий таъминот ва миграция вазирлиги Буюк Британия, Япония, Германия, Финляндия ва бошқа мамлакатларга ишлаш учун юбориладиган қирғиз фуқароларини марказлашган ҳолда ишга олиш бўйича давлат дастурларини эълон қилди.