Ссылки доступа

Тошкент ва Сирдарёда фарзандини сотган аёллар ушланди


Тошкент ва Сирдарёда фарзандини сотган аёллар ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда, пойтахтда яшовчи, 1994 йилда туғилган А.Ш. жорий йил 15 июнь куни туғилган фарзандини 35 минг АҚШ долларига сотиб, келгусида болани қайтариб олиш учун даъво қилмаслик бўйича тилхат ёзиб берган вақтида ушланган.

Шунингдек, унинг мазкур ноқонуний ҳаракатини амалга оширишида ёрдам бергани учун 200 АҚШ доллари олган туғуруқхона шифокори ҳам қўлга олинди.

Бошқа ҳолатда эса, Давлат хавфсизлик хизмати Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда Боёвут туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Унда, 1993 йилда туғилган Х.Д. ўзининг 2018 йилда туғилган ўғлини 16 минг АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

XS
SM
MD
LG