Ссылки доступа

БМТ: Бу йил дунё аҳолиси 8 миллиардга етади


БМТ ҳисоботига кўра, бу йил дунё аҳолиси саккиз миллиардга етади. Муаллифларнинг башорат қилишича, сайёрамизнинг саккиз миллиардинчи аҳолиси ноябрь ойи атрофида туғилади. Ҳисоботда, шунингдек, 2023 йилда Ҳиндистон Хитойни ортда қолдириб, дунёнинг энг кўп аҳолиси бўлган давлатига айланиши айтилади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерришнинг таъкидлашича, навбатдаги рақам одамларга хилма-хилликни қадрлаш, шу билан бирга бутун инсониятни бирлаштирган нарсани эслаб, умр кўриш давомийлигини оширувчи, оналар ва чақалоқлар ўлимини камайтирадиган тиббиёт ютуқларидан хурсанд бўлишни эслатади.

Бироқ, БМТ ҳисоботида, шунингдек, дунё аҳолисининг ўсиши сўнгги ўн йилликларда демографлар башорат қилганидан секинроқ эканлиги қайд этилган. Ҳозирда фақат саккизта анъанавий йирик давлат энг катта ҳисса қўшмоқда: Ҳиндистон, Покистон, Нигерия, Танзания, Филиппин, Миср, Эфиопия ва Конго Демократик Республикаси.

Шу билан бирга, Европа Иттифоқи мамлакатлари аҳолисининг сони камайиб бормоқда, дея хабар беради Европа статистика агентлиги Еуростат. Агар 2001 йил 1 январда бу тахминан 447 миллион кишини ташкил этган бўлса, 2022 йил 1 январга қадар Европада 446,8 миллион киши, яъни 172 минг кишига кам яшаган.

Аҳоли сонининг камайишига таъсир кўрсатган омиллардан Евростат коронавирус пандемияси, шунингдек, Европа Иттифоқи давлатларидан эмиграцияни қайд этди. Ҳисобот йилида Европа 1 миллионга яқин муҳожирни қабул қилганига қарамай, бу ўлим ва туғилиш ўртасидаги номутаносибликни тўлдириш учун етарли эмас эди.

2021 йилда Европада ўтган йилга нисбатан 113 минг киши кўп нобуд бўлди ва туғилиш даражаси бир хил даражада сақланиб қолди. Бундай демографик вазиятда Европа биринчи навбатда иммиграция ҳисобига аҳоли ўсишига умид қилиши керак, дейди экспертлар.

XS
SM
MD
LG