Ссылки доступа

Қирғизистонда 13 ёшли қизни зўрлашда гумон қилинаётганлар ўз айбларини тан олмаяпти


12 июль куни Бишкекнинг Свердловск туман судида 13 ёшли қизни зўрлаш иши бўйича суд мажлиси бўлиб ўтди. Бу ишда гумонланувчилар икки нафар полициячи ва муқаддам судланган бир фуқародир.

Жабрланувчининг адвокати Тимур Султоновнинг айтишича, йиғилишда уч нафар гувоҳ сўроқ қилинган, бир нафари судга келмаган. Учрашув эртага давом этади.

“Бугунга қадар судланувчилар ўз айбларига иқрор бўлмадилар. Суд жараёнида уларнинг позициясини яна эшитишимиз мумкин”, - деди адвокат.

Унга кўра, суд мажлисида айбланувчилардан бирининг адвокати ҳимояси остидаги шахснинг суратини ижтимоий тармоқларда тарқатаётганларни жавобгарликка тортишни сўраган.

Аввалроқ Омбудсман институти вакиллари ва Болалар омбудсманı суд мажлисига киритилмагани хабар қилинганди. Суд ёпиқ эшиклар ортида ўтмоқда. 8 июль куни бўлиб ўтган йиғилишга Омбудсман вакиллари ҳам киритилмаган. Шундан сўнг судья Азиз Эшалиев сўзга чиқиб, айбланувчи томон уларнинг иштирок этишига қарши эканини айтди.

Аввалроқ Озодлик 13 ёшли қизнинг зўрланииши ҳақида хабар берган эди. Уни зўрлашда тўрт эркак гумон қилинмоқда, улардан иккитаси полициячи. Бу воқеа кенг жамоатчилик эътирозига сабаб бўлди. Фаоллар ички ишлар вазирининг истеъфосини талаб қилиб митинг ўтказган, инқироз марказлари эса президентни чора кўришга, аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликни тўхтатишга чақирган.

8 июль куни Бишкекнинг Свердловский туман суди биноси ёнида аёлларга нисбатан зўравонликка қарши навбатдаги митинг бўлиб ўтди ва у ерда ушбу ишни кўриб чиқиш бўйича йиғилиш ўтказилиши керак эди. Иштирокчилар ички ишлар вазири Уланбек Ниёзбековни ишдан бўшатишни, аёллар ўлимига чек қўйишни, зўрлашда айбланганларни жавобгарликка тортишни талаб қилишди.

XS
SM
MD
LG