Ссылки доступа

Самарқандда 18 яшар қиз ўзини кўприкдан ташламоқчи бўлди (видео)


Самарқанд шаҳрида Зарафшон дарёси устидаги тоифаланган кўприкда номаълум сабабларга кўра ўзини сувга ташламоқчи бўлган 18 ёшли қизнинг ҳаёти сақлаб қолинди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, 2022 йил 11 июл куни соат 15:03 ларда Самарқанд шаҳар Миллий гвардия қўриқлаш бўлими ходимлари томонидан қўриқланаётган Зарафшон дарёси устидаги тоифаланган кўприкда 18 ёшли қиз номаълум сабабларга кўра ўзини сувга ташламоқчи бўлган.

Ҳолатни Миллий гвардия қўриқлаш хизмати ходимлари кўриб қолиб, зудлик билан қизни ушлаб қолишга эришишган ва нохуш ҳолатнинг олди олинган. Маълум бўлишича қизнинг бу қарорга келишига оилавий муҳитнинг носоғломлиги сабаб бўлган.

Қайд этилишича, ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан ҳудудий ички ишлар бўлими ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

XS
SM
MD
LG