Ссылки доступа

Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 35,6 млн кишига етди


Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 1 июль ҳолатига кўра 35 603 443 кишини ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот бермоқда.

Қўмита хабарига кўра, 2022 йилнинг 1 июль ҳолатига республиканинг доимий аҳолиси 35 603 443 кишини ташкил этган.

Бунда, аёллар сони 17 690 386 кишига, эркаклар сони 17 913 057 кишига тенг бўлди.

Қайд этилишича, 2022 йилнинг 1 июль ҳолатига доимий аҳоли таркибидаги эркаклар сони аёллар сонидан 222 671 нафарга кўп.

Бундан олдин 5 ойда ўзбекистонликлар туристик мақсадда энг кўп қайси давлатларга кетгани маълум қилинганди.

Ўзбекистонликлар туристик мақсадларда энг кўп сафар қиладиган давлатлар орасида Қирғизистон етакчилик қилмоқда – 788,4 минг нафар фуқаро.

XS
SM
MD
LG