Ссылки доступа

Россияда ўқиётган талабалар сони бўйича Ўзбекистон иккинчи ўринда


Ўзбекистон Россияда ўқиётган талабалар сони бўйича иккинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Россиянинг МДҲ, хорижда яшаётган ватандошлар ва халқаро гуманитар ҳамкорлик ишлари бўйича федерал агентлигининг (Россотрудничество) Тошкентдаги ваколатхонаси маълумот тарқатган.

Қайд этилишича, ҳозирги пайтда Россия ОТМларида қарийб 49 минг нафар ўзбекистонлик таълим оляпти.

Россиядаги талабалар сони бўйича Қозоғистон (61 минг талаба) пешқадамлик қилмоқда. Учинчи ўринни эса Хитой (32,6 минг талаба) эгаллаган.

Ўзбекистонлик талабалар орасида талаб энг юқори бўлган мутахассислар сифатида шифокорлик, иқтисодиёт, дастур муҳандислиги ва халқаро алоқалар кабилар кўрсатилган.

XS
SM
MD
LG