Ссылки доступа

Қирғизистон МХДҚ бошқарма бошлиғининг ўринбосари ўзгарди


Президент Садир Жапаров Тимур Шабданбековни Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) раиси ўринбосари этиб тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизматининг тушунтиришича, олдинги раҳбар Бекбосун Апсатаров бошқа ишга ўтгани муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

Бекбосун Апсатаров ушбу лавозимда 2020 йил октябрь ойидан бери ишлаб келаётган эди.

Тимур Шабданбеков бунгача Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг давлат юқори мансабдор шахслари ва давлат стратегик объектлари хавфсизлигини таъминловчи 9-хизматига раҳбарлик қилган.

XS
SM
MD
LG