Ссылки доступа

Ўзбекистонда 15 июлдан 200 минг сўмлик банкноталар муомалага чиқарилади


Ўзбекистон Марказий банки 2022 йилнинг 15 июлидан бошлаб янги кўринишдаги номинал қиймати 200 000 сўм бўлган банкнот шаклида пул белгиларини муомалага чиқарилиши тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда банк Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Банкнотнинг ўнг тарафида оч фонда қадимги “Буюк Ипак йўли”нинг рамзи сифатида туя ва “200000” рақами кўринишида сув белгилари жойлашган.

Олд ва орқа томонларининг асосий ранги – фируза рангда бўлиб, бошқа ранглар билан уйғунлашган.

Банкнот олд томони чап қисмида Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида жойлашган “Xудоерхон ўрдаси” меъморий ёдгорлиги тасвирланган.

Мазкур банкнот мавзуси (тематикаси) “Буюк Ипак йўли” ҳамда мамлакатимиз ҳудудидаги Фарғона водийсининг қадимий тарихига бағишланган.

2021 йилнинг 22 декабрида янги кўринишдаги 50 000 ва 100 000 сўмлик банкнот шаклида пул белгилари муомалага чиқарилган эди.

XS
SM
MD
LG