Ссылки доступа

Путиннинг қизи Катерина Тихонова импорт ўрнини тўлдириш билан шуғулланади


Катерина Тихонова

"Иннопрактика" фонди раҳбари, президент Путиннинг кичик қизи Катерина Тихонова Россия ишлаб чиқарувчилари ва тадбиркорлари иттифоқи қошидаги импорт ўрнини тўлдириш кенгашининг ҳамраиси этиб тайинланди.

РБКнинг хабар беришича, импорт ўрнини тўлдириш кенгаши хориж ишлаб чиқариш ускуналари ўрнига маҳаллий ускуналарни яратиш, импорт ўрнини тўлдиришга оид лойиҳаларни ва қонунчилик ташабуссларини қўллаб-қувватлаш билан шуғулланади.

Reuters, Bloomberg, Би-би-си Катерина Тихоновани Россия президентининг кичик қизи сифатида тақдим этади. Кремль бу хабарларни расман тасдиқламаган ва инкор ҳам этмаган эди.

Россия Украинага бостириб кирганидан сўнг АҚШ, Европа Иттифоқи, Канада ва Япония Тихоновага ва Путиннинг яна бир қизи экани айтиладиган Мария Воронцовага нисбатан санкциялар жорий этган. Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков Москва Путиннинг қизларига санкциялар жорий этилишига албатта муносиб жавоб қайтарилишини билдирган. Бу билан Кремль илк маротаба Тихонова ва Воронцова Путин билан қариндош эканини тан олди.

Тихонова "Иннопрактика" фонди раҳбари, Москва давлат университетининг Мураккаб системаларни математик тадқиқ этиш институти директорининг ўринбосари ва Сунъий интеллект ва интеллектуаль системаларни истиқболли ўрганиш институти директоридир.

XS
SM
MD
LG