Тасдиқланган ҳолатларнинг энг юқори сони Олмаота (350), Нур-Султон (328) ва Чимкентда (102) қайд этилган. Бошқа ҳудудларда қайд этилган беморлар сони юздан ошмайди.
Коронавирус тарқалишига қарши курашиш бўйича идоралараро комиссиянинг маълум қилишича, 14 июль ҳолатига кўра, 4477 нафар бемор даволанишда давом этмоқда, шундан 503 нафар бемор шифохоналарда, 3974 нафар бемор амбулатор шароитда даволанмоқда. Оғир аҳволда - 14 бемор.
Олмаота ҳукумати коронавируснинг тарқалиши муносабати билан жиддий чекловлар киритмаяпти, одамлар гавжум жойларда ва жамоат транспортида ниқоб тақиш тартиби тавсия этилган.
Расмийлар эмлаш кучига умид қилмоқда. 13 июль ҳолатига кўра Қозоғистонда 9,5 миллион киши коронавирус инфекциясига қарши вакцинанинг биринчи компонентини олган бўлса, 9,3 миллион киши иккинчи компонентни олган. Маълум қилинишича, ҳозир касал бўлганларнинг 80 фоизи эмланмаган ёки қайта эмланмаган.