Ссылки доступа

АҚШ президенти Жо Байден Исроил ва Саудияга сафар қилмоқда


АҚШ президенти Жо Байден расмий сафар билан Исроилга борди. Байден Қуддусда икки кун бўлади ва Исроил расмийлари билан музокаралар ўтказади.

Сафар доирасида у Фаластин ва Исроил ўртасидаги баҳсли ҳудудларга ҳам боради. Байден Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос билан учрашади. Шундан сўнг АҚШ президенти Саудия Арабистонига йўл олади. Бу унинг президент бўлганидан бери Яқин Шарққа қилаётган илк сафаридир.

Байден Исроил расмийлари билан минтақада тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, Эрон позициясининг мустаҳкамланишига қарши кураш, Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш каби масалаларни муҳокама қилиши кутилмоқда.

14 июль куни Байден ва Исроил раҳбари Яир Лапид “Қуддус декларацияси”ни имзолайди. Мазкур декларацияда Исроил ҳар қандай хавфдан ўзини мустақил мудофаа қилиш ҳуқуқига эга экани қайд этилади. Декларациянинг муҳим жиҳатларидан бири- Эрон ядровий қуролга эга бўлмаслиги учун ҳаракатларни мувофиқлаштиришдир.

Саудияда Байден нефть ишлаб чиқаришни ошириш масаласини кун тартибига қўймоқчи. Байденга кўра, Саудия нефти Россиянинг санкция жорий этилган нефти ўрнини босиши зарур.

XS
SM
MD
LG