Ссылки доступа

БМТ Жаҳон озиқ-овқат дастури: Тожикистонда баъзи маҳсулотларнинг нархи рекорд даражада ошди


БМТ Жаҳон озиқ-овқат дастурига кўра, Тожикистонда жорий йилда айрим муҳим маҳсулотлар нархи рекорд даражада ошган.

Тожик миллий таомларининг аксариятини усиз тасаввур этиб бўлмайдиган пиёз нархи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан рекорд даражада 192 фоизга ошган. Бир кун аввал Жаҳон озиқ-овқат дастури эълон қилган ҳисоботга кўра, бу йил Тожикистонда ун 50 фоизга қимматлашган.

Шу билан бирга, сабзи нархи 2021 йилга нисбатан 65 фоизга, оқ ясмиқники эса 5 фоизга арзонлашгани қайд этилган.

БМТ экспертлари Тожикистондаги олтита бозорда ун аввалги ҳафталарга нисбатан ўтган ҳафтада 1-3 фоизга арзонлашганини аниқлади. Хоруғда ун бироз қимматлашди.

Тожикистоннинг саккизта бозорида шакар нархи 4 фоиздан 18 фоизга арзонлашган.

Йил бошидан буён бозорларда энг зарур товарлар нархи бир неча баробар ошиб бормоқда. Расмийлар ҳар сафар аҳолига етказиладиган зарарни камайтириш мақсадида давлат захиралари ҳисобидан аҳолига арзонроқ маҳсулотлар сотилаётганини эълон қилади.

Тожикистонда озиқ-овқат нархининг ошиши ишсиз фуқаролар ва кам таъминланган хонадонларга таъсир қилмоқда. Аммо шунга қарамай, расмийлар аҳолининг турмуш даражаси яхши томонга ўзгарганини айтишади.

XS
SM
MD
LG