Ссылки доступа

Марказий банк: Ўзбекистонда ижара нархи кўтарилишига россияликлар сабаб бўлмоқда


Марказий банк Ўзбекистондаги кўчмас мулк бозорининг 2022 йил иккинчи чорак учун обзорида ижара уй-жой бозоридаги фаоллик индекси ошганини билдирди.

Ҳисоботда таъкидланишича, бу ҳолат асосан туризм мавсуми билан боғлиқ омилдир. Айни пайтда ижара ҳақларининг ошишида асосан Россия ва Беларусдан келганлар ҳиссаси каттадир.

Ижара уйларининг доллардаги нархлари май ойида 1,7 фоизга, июнь ойида эса 2,1 фоизга қимматлади. Уй сотиб олиш ва сотиш бўйича битимлар сони иккинчи чоракда 81,9 мингтага етди. Бу эса ўтган йилнинг шу давридаги кўрсаткичдан 6,2 фоизга кўпдир.

Март ойининг бошларида Озодлик радиоси Украинадаги уруш ортидан Тошкентда уй-жой ва ижара ҳақлари қимматлай бошлагани тўғрисилда хабар берган эди.

Ғарб санкцияларининг кучайиши фонида минглаб россияликлар яшаш ва ишлаш учун қулайроқ мамлакатлар излаб, ватанларини тарк этаётгани айтилади. Жумладан минглаб россияликлар ва беларусликлар ҳам Ўзбекистонга вақтинча кўчиб келгани айтилади.

Украинадаги уруш сабаб россияликлар миграцияси қўшни давлатлар, жумладан Евросиё Иқтисодий Иттифоқига аъзо Қозоғистон ва Қирғизистонда янада яққолроқ кўзга ташланмоқда.

XS
SM
MD
LG