Ссылки доступа

ХВЖ раҳбари: 2023 йил 2022 дан ҳам оғирроқ бўлади


Халқаро валюта жамғармаси раҳбари Кристалина Георгиева иқтисоддаги глобал ортга кетиш оқибатида “2023 йил жорий йилдагидан ҳам оғирроқ бўлиши”дан огоҳлантирди

Унга кўра, Украинадаги уруш хом ашё нархларининг кескин ошиб кетишига сабаб бўлмоқда. Бунинг оқибатида миллионлаб одам ўз оиласини боқа олмай қолиши мумкин.

ХВЖ раҳбари “Катта йигирмалик” - G20 давлатларини “Европага газ етказилишининг узилиб қолиши оқибатида иқтисодий ортга кетишни тезлатиши ва глобал энергетик инқирозга сабаб бўлиши тўғрисида ўйланиш”га чақирди.

Георгиеванинг айтишича, глобал иқтисодиётга, айниқса Хитойга COVID-19 пандемияси билан боғлиқ тўсиқлар ҳам катта зарар етказаётганини айтди. Бундан ташқари жаҳонда инфляция даражаси кутилганидан юқори бўлмоқда. Бунинг оқибатида марказий банклар пул-кредит сиёсатини кучайтирмоқда ва асосий фоиз ставкаларини оширмоқда. Геогиеванинг таъкидлашича, бу ҳолат иқтисодиётнинг қайта тикланишига салбий таъсир кўрсатади.

ХВЖ раҳбари жаҳон иқтисодиётини сақлаб қолиш учун уч таклифни киритди: Марказий банкларнинг инфляцияга қарши кураш бўйича ставкаларини ошириш, давлат қарзини қисқартириш ва глобал ҳамкорликни кенгайтириш.

Апрель ойида ХВЖ жаҳон иқтисодиёти ўсиш кўрсаткичини 2022 ва 2023 йиллар учун 3,6 фоизга пасайтирган эди.

ХВЖнинг апрелдаги ҳисоботида Украинадаги уруш оқибатида Россия иқтисодиёти 2022 йилда 8,5 фоиз ортга кетишини таҳмин қилган. ХВЖ Украинага уруш очилгунига қадар эълон қилган прогнозида 2022 йилда Россия иқтисодиёти 2,8 фоизга ўсишини билдирган эди.

XS
SM
MD
LG