Конституцияга киритиладиган ўзгартишлар лойиҳаси 25 июнь куни эълон қилинган ва унинг умумхалқ муҳокамасига 10 кун берилган эди. Аммо 1-2 июнь куни содир этилган Нукус воқеалари ортидан Олий Мажлис муҳокама муддатини яна 10 кунга узайтирган эди.
Қонунчилик палатаси 4 июль кунги мажлисида мамлакат Конституцияси янги таҳриридаги Қорақалпоғистон Республикаси суверинитетига оид моддаларни ўзгаришсиз қолдириш ҳақида қарор қабул қилди.
1 июль куни бошланиб кетган оммавий норозилик намойишлари манзарасида Нукусга борган президент Мирзиёев асосий қонундаги минтақанинг мақомига доир 70, 71, 72, 74, 75-моддалари ўзгаришсиз қолдирилишини айтган эди.
Конституцияга ўзгартишлар юзасидан умумхалқ референдуми санаси ҳозиргача эълон қилинмаган. Референдум амалдаги президент муддатини “ноллаштириши” ва янги президентлик муддатини 5 йилдан 7 йилга узайтириши кутилади.
Контитуцияга ўзгартишларни муҳокама қилиш муддати шу билан учинчи марта ўзгартирилмоқда. Конституциявий комиссиянинг билдиришича, конституциявий ислоҳот масаласида “аҳолидан 85 минг таклиф” келиб тушган.