Ссылки доступа

Польшада Иккинчи жаҳон уруши даврига оид иккита оммавий қабр топилди


Польшада Иккинчи жаҳон уруши даврига мансуб иккита оммавий қабр аниқланди. Уларда камида саккиз минг киши дафн қилинган бўлиши мумкин. Бу ҳақда Польша Миллий хотира институти маълумот тарқатди.

Институт раҳбари Кароль Навроцкий қабрлар собиқ “Дзялдово” концлагери яқинидаги ўрмондан топилганини айтган. Мутахассислар оммавий қабрларда 17 тоннадан зиёд кул мавжудлигини анилаганлар. Уларнинг фикрича, теваракдаги ўрмонларда бошқа оммавий қабрлар ҳам бўлиши мумкин.

“Дзядлово” концлагери 1939 йилда қурилган. Польша Германия оккупациясида бўлган даврда нацистлар у ерда 30 минг нафаргача одамни қатл этган бўлиши мумкин. 1944 йилнинг баҳорида нацистлар оммавий қотиллик изларини яшириш мақсадида жасадларни кўмиб юборганлар ва ёққанлар. Бу қабрларни излаб топиш ишини қийинлаштиради.

Июнь ойи охирида Германия суди Заксенҳаузен концлагерининг собиқ соқчиси, 101 ёшли Йозеф Шюцни беш йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилган эди. У айбини тан олмаган ва оммавий қотилликлардан хабари бўлмаганини айтган.

XS
SM
MD
LG