Ссылки доступа

Расмийлар собиқ спикернинг ўғли бошқараётган «Казфосфат» заводида текширув ўтказилгани ҳақида хабар берди


Тараздаги «Казфосфат» минерал ўғитлар заводи раҳбариятига нисбатан судгача тергов бошланди, деб хабар бермоқда молиявий мониторинг агентлиги.

Жиноят иши 13 июль куни Иқтисодий тергов бўлими томонидан Жамбил вилоятида рўйхатга олинган. Вилоят Рақобатни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш бошқармаси хулосаси асосида “Монополистик фаолият” моддаси бўйича тергов ҳаракатлари бошланган.

Молиявий мониторинг агентлиги «аммофос» сотишда юқори нархларни белгилаш ва ушлаб туриш йўли билан ноқонуний даромад олиш мақсадида “монопол мавқеини суиистеъмол қилиш” ҳақида хабар бермоқда.

Бир кун аввал ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида президент Қасим-Жўмарт Тўқаев ўғит заводи шўба компанияга катта ҳажмдаги маҳсулотларни 30 фоизлик устама билан қайта сотаётганини айтган эди.

«Казфосфат» заводига Нурхан Нурланов раҳбарлик қилади, деб ёзади Қозоғистон ОАВлари уни парламентнинг собиқ спикери Нурлан Ниғматулиннинг ўғли деб атайди.

Январь ойидаги қонли воқеалардан кейин собиқ президент Нурсултон Назарбоевнинг одамлари ҳисобланган бир қатор юқори лавозимли амалдорлар юқори лавозимларидан айрилди. Нурлан Нигматулин 1 февраль куни парламент қуйи палатаси спикери лавозимини тарк этди.

11 июль куни «Казфосфат»да ишлаб чиқариш тўхтатилиши натижасида атмосферага чиқаётган газлар туфайли Таразни гидроксиди туман қоплаган эди. Шаҳар аҳолиси йўтал ва кўз ёшлари ҳақида шикоят қилди. Экология вазирлиги дастлаб фторид водородининг ортиқча миқдори “2-3 баравар, аммиак, водород сулфиди, карбонат ангидриднинг ортиқча миқдори аниқланмади”, кейин эса “ифлослантирувчи моддаларнинг ортиқча миқдори аниқланмаган” деб хабар берди. Жамбил вилояти ҳокимлиги “аҳолининг соғлиғига ҳеч нарса хавф солаётгани йўқ”лигини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG