Ссылки доступа

Қорақалпоғистондаги воқеалар бўйича ишонч телефони ишга туширилди


1 ва 2 июл воқеаларини мустақил текшириш бўйича парламент комиссияси ташаббуси билан Қорақалпоғистонда 1374 қисқа рақамли ишонч телефони ишга туширилди, деб хабар бермоқда омбудсман офиси матбуот хизмати.

Омбудсман Феруза Эшматова бошчилигидаги комиссия 15 июль куни Сенат ва Қонунчилик палатасининг қўшма қарори билан ташкил этилиб, 16 июл куни Қорақалпоғистонда иш бошлади.

Мазкур рақамдан фойдаланиб, фуқаролар Қорақалпоғистондаги вазият ҳамда расмий маълумотларга кўра, 20 га яқин киши ҳалок бўлган ва 250 га яқин киши яраланган ўша кунларда нима содир бўлгани ҳақида хабар беришлари мумкин. Аввалроқ 500 дан ортиқ киши ҳибсга олинган, уларнинг аксарияти маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги баённомалар тузилгачозод қилингани маълум қилинганди.

Бош прокуратура Ўзбекистон Жиноят кодексининг 159-моддаси 4-қисми (Ҳокимиятни босиб олиш ёки конституциявий тузумни ағдариб ташлаш мақсадида фитна уюштириш) ҳамда бошқа (қайсилари эканлиги аниқлаштирилмаган) моддалар билан қўзғатилган жиноят иши бўйича дастлабки тергов доирасида 14 нафар шахснинг ҳибсга олинганини маълум қилганди.

XS
SM
MD
LG