Ссылки доступа

Қирғизистон Қозоғистон ва Ўзбекистонга электр энергияси етказиб беради


Қирғизистон ўз келишувлари доирасида қишда Қозоғистон ва Ўзбекистонга электр энергияси етказиб беради. Бу ҳақда “Электр станциялари” АЖ хабар берди.

Компаниянинг таъкидлашича, 18 июль ҳолатига кўра, Тўқтўғул сув омборидаги сув ҳажми 12 миллиард 699 миллион куб метрни ташкил этмоқда. Бу ўтган йилга нисбатан 1 миллиард 175 миллион куб метрга кўпдир. 2022 йил июль ойида сув оқими секундига 794 кубометр бўлиши кутилмоқда.

“Маҳаллий истеъмолчилар учун товарлар алмашинуви билан боғлиқ ҳеч қандай чекловлар йўқ. Таъкидлаш жоизки, ўтган куз-қиш мавсумида Ўзбекистон энергетика тизими бизга 501,4 миллион киловатт-соат, Қозоғистонга 440 миллион киловатт-соат электр энергияси етказиб берди. Бу қишки максимал юкнинг ўтишига сезиларли ижобий таъсир кўрсатди», - дея изоҳ берди компания.

XS
SM
MD
LG