Ссылки доступа

Россия Путин карикатурасини ёйинлаган Швейцариянинг Neue Zurcher Zeitung газетасига суд билан таҳдид қилди


Россиянинг Швейцариядаги элчихонаси Neue Zurcher Zeitung бош муҳаррири Эрик Гуйерни газетада “мунтазам равишда Россия раҳбарияти номига сурбетларча ва жазосиз ўз сафсаталари ва ҳақоратларини ёзаётган ҳар хил муаллифларнинг материаллари ёйинланаётган”ида айблаб, нашрни судга бермоқчи эканини айтди.

Россиялик дипломатлар, хусусан, Neue Zurcher Zeitung газетасида РФ президенти Владимир Путин карикатураси чоп қилинганидан норози бўлишган. Суратда Путин масхарабозлар бурни ва юзида камалак рангидаги байроқ билан тасвирланган.


Россия элчихонаси мактубида мақолага “Россия лидерининг масхарабозлик, ЛГБТ-ҳамжамият ва ҳарбий жиноятчиларга дохиллиги акс этмиш ақл бовар қилмайдиган карикатураси” илова қилингани айтилган.

Россиянинг Швейцариядаги элчихонаси ходимларини мақолада Украина президенти Владимир Зеленский мақолада “қудратли Темир одам қиёфасида тасвирланган”и дарғазаб қилган.

Neue Zurcher Zeitung газетаси россиялик дипломатлар хати юзасидан ҳали изоҳ берганича йўқ.

XS
SM
MD
LG