Ссылки доступа

Собиқ спикернинг ўғли бошчилигидаги «Казфосфат» раҳбарияти монопол даромад олишда гумон қилинмоқда


«Казфосфат» минерал ўғитлар заводи раҳбариятига нисбатан 697 миллион тенге миқдоридаги “монопол даромад олиш” бўйича судгача тергов бошланди. Бу ҳақда республика Бош прокуратураси хабар берди.

15 июль куни Тараздаги «Казфосфат» заводи раҳбариятига қарши судгача тергов бошлангани маълум бўлди. Жиноят иши 13 июль куни Иқтисодий тергов бўлими томонидан Жомбил вилоятида рўйхатга олинган.

Вилоят Рақобатни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш бошқармаси хулосаси асосида “Монополистик фаолият” моддаси бўйича тергов ҳаракатлари бошланган.

Молиявий мониторинг агентлиги «аммофос» сотишда юқори нархларни белгилаш ва сақлаш йўли билан ноқонуний даромад олиш мақсадида “монопол мавқеини суиистеъмол қилиш” содир этилгани ҳақида хабар берди.

Бир кун аввал ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида президент Қасим-Жўмарт Тўқаев ўғит заводи шўба компанияга катта ҳажмдаги маҳсулотларни 30 фоизлик устама билан қайта сотаётганини айтган эди.

«Казфосфат» заводига, Қозоғистон оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, Нурхан Нурланов раҳбарлик қилади. У Мажилиснинг собиқ спикери Нурлан Нигматулиннинг ўғли бўлиб, январь ойидаги қонли воқеалардан сўнг собиқ президент Нурсултон Назарбоевнинг одамлари ҳисобланган бошқа юқори мартабали амалдорлар қаторида қуйи парламент спикери лавозимини тарк этган.

XS
SM
MD
LG