Ссылки доступа

Гонконг суди РусГидро компаниясининг Қирғизистонга қарши даъвосини қаноатлантирди


Гонконгда (ХХР) «РусГидро» ширкатининг Қирғизистонга қарши даъвоси бўйича Олий Норин ГЭСи каскадини қуриш лойиҳаси бўйича ҳакамлик судининг қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Қирғизистон Адлия вазирлиги хабар берди.

Департаментга кўра, “даъволар қисман қаноатлантирилди”.

“Қирғизистон Республикаси «РусГидро» томонидан ВНК ГЭС қурилиши лойиҳасига киритган маблағларни “Юқори Норин гидроэлектр станциялари” ЁАЖ қўшма корхонасига берилган кредитлар ҳисобидан қоплашга мажбур эканлиги эътироф этилди. Ҳакамлар ҳайъати ўз қарорини ВНК ГЭСини қуриш бўйича ҳукуматлараро келишув қоидаларига, шунингдек, Қирғизистон расмийларининг 2016 йилдан 2020 йилгача бўлган даврда «РусГидро» олдидаги қарздорликни амалда тан олиш тўғрисидаги кўплаб оммавий баёнотларига асослайди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Агентлик Қирғизистон томони товон тўлаши шарт бўлган миқдорга аниқлик киритмаган. Қайд этилишича, “ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини, шу жумладан, унга қарши чиқиш учун асослар мавжудлигини таҳлил қилиш давом этмоқда”.

Жорий йилнинг февраль ойида Бош вазир Оқилбек Жапаров Қирғизистон Россия билан Юқори Норин ГЭСи каскади қурилиши атрофида юзага келган мунозарали масалани ҳал қилганини айтган эди. Унга кўра, икки давлат бош вазирлари ва молия вазирликлари даражасида келишувга эришилган.

2012 йилда Қирғизистон ва Россия ҳукуматлари ўртасида Юқори Норин ГЭСлар каскадини қуриш ва улардан фойдаланиш бўйича келишув имзоланган эди. Бунинг учун "Верхненаринские ГЭС" ЁАЖ қўшма корхонаси ташкил этилди. Лойиҳа доирасида 4 та ГЭС – Оқ-Булун, Норин ГЭС-1, Норин ГЭС-2 ва Норин ГЭС-3 қурилиши режалаштирилган эди.

Бироқ 2016 йилнинг августида Қирғизистон келишувни бир томонлама бекор қилган. Бишкек Россия томони мамлакатдаги иқтисодий вазият туфайли яқин орада иншоотлар қура олмайди, деб ҳисоблади.

«РусГидро» эса ўз навбатида лойиҳага қўйилган 37 миллион долларни қайтаришни талаб қилди. 2018 йилда «РусГидро» Гаагадаги халқаро арбитражга даъво аризаси билан мурожаат қилгани хабар қилинган эди. Кейинчалик маълум бўлишича, компания маблағлар лойиҳани амалга оширадиган янги инвестор томонидан қопланишига рози бўлган.

XS
SM
MD
LG