Ссылки доступа

Андижон вилояти ИИБ булоқбошилик домла диний ҳужрасида болаларни калтаклаб келганини иддао қилди


Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида яшайдиган А.И. ўз хонадонида “диний билимга ва тегишли рухсатномага эга бўлмаган ҳолда” ўзбекистонлик ва қирғизистонлик болаларга диний таълим бериб келган. Бу ҳақда Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси маълумот тарқатди.

Хабарномада қайд этилишича, вилоят ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида унинг 500 минг сўм эвазига 2020 йилдан буён “Қуръони карим” ва “Муаллими соний” китоблари бўйича 27 нафар вояга етмаган болаларни ўқитиб келгани аниқланган.

ИИБ иддаосича, олиб борилган тезкор-суриштирув тадбирлари давомида А.И. диний таълимдан сабоқ бериши жараёнида вояга етмаган болаларни уриб, тан жароҳати етказгани аниқланган. Ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув тадбирлари олиб борилмоқда.

XS
SM
MD
LG