Ссылки доступа

Тожикистонда йилнинг биринчи ярмида 37 та қариндошлик асосида кадрлар тайинлаш ҳолатлари аниқланган


Йилнинг биринчи ярмида 37 та қариндошлик ва маҳаллийчилик асосида кадрлар тайинлаш ҳолатлари аниқланган, дея хабар беради Тожикистон Давлат молиявий назорати ва коррупцияга қарши кураш агентлиги.

Давлат молиявий назорати ва коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Сулаймон Султонзода 18 июль куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида қариндошларни лавозимга тайинлаш ҳолатлари республика Таълим ва фан ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирликлари тизимидаги муассасаларда аниқланганини таъкидлади. Коррупцияга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан Маданият вазирлигида икки, Қурилиш ва архитектура қўмитасида биттадан қариндош-уруғчилик фактлари аниқланган.

Давлат молиявий назорати ва коррупцияга қарши кураш агентлиги масъул ходими Нигора Муқимий бир қатор соғлиқни сақлаш марказлари раҳбарлари ходимларни қариндош-уруғчилик асосида тайинлаганини таъкидлади, холос. – Айрим мактаб директорлари нафақат фарзандларини, балки келин ва куёвларини ҳам ишга олганлар, – дейди у. Унинг сўзларига кўра, Тожикистон ҳуқуқ-тартибот идораларида қариндош-уруғчилик ёки маҳаллийчилик асосида ходимларни тайинлаш фактлари аниқланмаган.

Халқаро ташкилотлар Тожикистонни қариндош-уруғчилик ва ҳокимиятни бир қўлда тўплашда доимо танқид қилади. Хусусан, Transparency International жорий йилнинг 25 январида эълон қилинган “Коррупцияни идрок этиш индекси 2021” ҳисоботида “Тожикистонда кўпчилик: порахўрлик, давлат маблағларини ўғирлаш ва ҳукуматнинг муваффақиятсизлиги деб ҳисоблайди”, деб таъкидлади.

Айни пайтда Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг кўплаб яқин қариндошлари олий қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият органларида муҳим лавозимларни эгаллаб турибди. Давлат раҳбарининг тўнғич ўғли Рустами Эмомали Мажлиси Миллий (парламент юқори палатаси) раиси ва Душанбе мери ҳисобланади. Президентнинг қизи Озода Раҳмон давлат раҳбарининг ижро аппаратини бошқаради, Рухшон Эмомали Тожикистоннинг Буюк Британиядаги элчиси. Тожикистон раҳбарининг куёви Ашрафжон Гулов Тожикистоннинг Туркиядаги дипломатик ваколатхонасини, президентнинг жияни Исломиддин Раҳмон Данғара вилояти ҳокимлигини бошқаради.

XS
SM
MD
LG