Ссылки доступа

Қозоғистон МХҚ собиқ раҳбари Масимовнинг ҳибсда сақлаш муддати узайтирилди


Давлатга хиёнат, ҳокимиятни эгаллаб олишга уриниш ва коррупция жиноятларида гумонланаётган Қозоғистон МХҚнинг собиқ раиси Карим Масимовнинг қамоқ муддати 6 августгача узайтирилди.

Бу ҳақда 19 июль куни Миллий хавфсизлик қўмитаси маълум қилди.

Разведка хизматининг билдиришича, МХҚ раисининг икки собиқ ўринбосари ҳам ҳибсда сақлаш муддати узайтирилган: Ануар Садиқулов - 6 августгача, Даулет Ергожин - 13 августгача.

МХҚнинг собиқ раҳбариятига нисбатан “Ўта махфий” моддаси бўйича жиноий ишлар олиб борилмоқда.

Январь ойидаги қонли воқеалар ўртасида собиқ президент Назарбоевнинг яқин атрофидагилардан бири бўлган хавфсизлик хизмати раҳбари Карим Масимов лавозимидан четлаштирилиб, ҳибсга олинди. Февраль ойида президент Қасим-Жўмарт Тўқаев январь воқеаларини баъзи юқори мартабали амалдорлар уюштирганини, улар айтганидек, “профессионал жангчиларни” юбориш учун норозилик намойишларидан фойдаланиб, давлат тўнтариши уюштириб, уни лавозимидан четлатишга уринганини даъво қилган эди.

Июнь ойида Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси ўринбосари вазифасини бажарувчи Асқар Амерханов собиқ президент Назарбоевнинг жияни, Масимовнинг ўринбосари бўлиб ишлаган Самат Абиш устидан тергов олиб борилаётганини айтган эди. Амерхановнинг айтишича, Самат Абиш кўрсатма беряпти, аммо у озодликдами ёки ҳибсдами, деган саволга МХҚ раиси ўринбосари унинг ҳолати ҳақида «билмайман» деб жавоб берди.

Ўтган ҳафта Коррупцияга қарши кураш хизмати Массимовнинг амакиваччаси, Павлодар вилояти ички ишлар бошқармаси собиқ бошлиғи Нурлан Масимов ҳибсга олингани ҳақида хабар берган эди. У Россия билан чегарада қўлга олинган. МХҚдан январь ойида истеъфога чиққанидан сўнг қидирувда бўлган Нурлан Массимов назорат-ўтказиш пунктидан ташқарида чегарани кесиб ўтишга уринганини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG