Ссылки доступа

Ўзбекистоннинг Хитойга газ экспортидан даромади икки баробардан кўпроққа ошди


Хитой январь-июнь ойларида Ўзбекистондан 404 миллион долларлик табиий газ сотиб олди, деб ёзади ТАСС агентлиги Хитой божхона хизматига таяниб.

2021 йилнинг биринчи ярмига келиб, пул кўринишида ушбу йўналишда Ўзбекистон кўк ёнилғиси экспорти 2,2 баробар ошди. Етказиб беришнинг жисмоний ҳажмига аниқлик киритилмаган.

Ўзбекистон Хитой иқтисодиётига газ қувурлари орқали газ етказиб берувчи етакчи бешта давлат қаторига кирди. Туркманистон бу ерда катта фарқ билан етакчи бўлиб қолмоқда ва олти ойда 4,51 миллиард долларга газ жўнатган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,5 баробар кўпдир.

Иккинчи ўринда сотув ҳажмини қарийб уч баробарга ошириб, 1,65 миллиард доллар даромад олган Россия, учинчи ўринда 616 миллион долларга эга бўлган Мьянма жойлашди, Қозоғистон эса 531 миллион доллар билан тўртинчи ўринда.

Хитой суюлтирилган газни ҳам фаол импорт қилмоқда. Ушбу кўрсаткич бўйича Россия 2,15 миллиард долларга тенг бўлган 2,35 миллион тонна билан тўртинчи ўринни эгаллади. Россиядан суюлтирилган табиий газ етказиб бериш 28,7 фоизга ошди, лекин юқори нархлар туфайли унинг даромади 2,8 баробар кўтарилди.

XS
SM
MD
LG