Ссылки доступа

Қозоғистон мактабларда ўқув йилини узайтириш ва ёзги таътилларни қисқартиришни режалаштирмоқда


Қозоғистон таълим вазири буйруғи лойиҳасига кўра, ўқув йилининг давомийлигини икки ҳафтага ошириш режалаштирилмоқда.

Ҳужжатда айтилишича, 1-синфда ўқув йилининг давомийлиги эндиликда 35 ўқув ҳафтасини ташкил этади. Амалдаги қоидаларга кўра - 33 ҳафта. 1-синфдан 11-синфгача бўлган ўқувчилар учун (шу жумладан 12 синф мавжуд мактаблар) 36 ўқув ҳафтаси (ҳозир 34 ҳафта) қилиш таклиф этилади.

Ўқув йилидаги таътиллар, буйруқ лойиҳасига кўра, қуйидагича кўринади:

- 1-11 (12) синфларда: куз - етти кун (2022 йил 31 октябрдан 6 ноябргача), қиш - тўққиз кун (2022 йил 31 декабрдан 2023 йил 8 январгача), баҳор - тўққиз кун (2023 йил 18 мартдан 26 мартгача);

- 1-синфда: қўшимча таътиллар - етти кун (2023 йил 6 февралдан 12 февралгача).

“Қўшимча икки ўқув ҳафтасини қўшиш орқали ўқув йилининг давомийлигини ошириш кунига дарслар сонини қисқартириш, мураккаб мавзуларни ўрганиш интенсивлигини пасайтириш, ўқув жараёнини ривожлантирувчи таълим тамойиллари асосида ташкил этиш имкониятини яратади”, — дейилади буйруқда.

Шунингдек, Таълим вазирлиги ёзда таътил кунларини қисқартириш ўтган ўқув йили учун билимларнинг бир қисмини йўқотиш хавфини камайтиради, деб ҳисоблайди.

Вазирлик қарорига кўра, таълим қозоқ тилида олиб бориладиган мактабларда 1-синфдан бошлаб фақат қозоқ тили, рус тилида таълим берадиган мактабларда қозоқ ва рус тилларида ўқитилиши белгиланди. Таълим қозоқ тилида олиб бориладиган мактабларда рус тилини ўрганишни 2-синфдан бошлаш режалаштирилган. Таълим қозоқ ва рус тилларида олиб бориладиган мактабларда фақат учинчи синфдан бошлаб инглиз тилини жорий этиш режалаштирилган.

XS
SM
MD
LG